Россия суди "Голос"га 300 минг рубл жарима солди

Суд расмийлари ва "Голос" уюшмаси адвокатлари, Москва, 2013 йил 25 апрел.

Москванинг Пресненский туман суди сайловчилар ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи “Голос” уюшмасини “хорижий агент” сифатида рўйхатдан ўтмай, нотижорат ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги қонунни бузганликда айбдор, деб топиб 300 минг рубл (9500 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортди.

Суд ҳакамлари мустақил уюшма раҳбари Лилия Шибанова 100 минг рубл (3200 АҚШ доллари) жарима тўлаши кераклиги ҳақида ҳам қарор чиқарди.

Россияда нотижорат ташкилотлар тўғрисидаги янги қонун ўтган йил ноябр ойида кучга кирган.

Янги қонун хориждан молиялаштириладиган ва сиёсатга алоқаси бўлган ҳар қандай ноҳукумат ташкилотидан “хорижий агент” сифатида рўйхатдан ўтишини талаб қилади.

“Голос” раҳбарлари янги қонун кучга кирганидан бери хориждан молиявий ёрдам тўхтаганини ва ташкилотга “хорижий агент” сифатида қараш ўринсиз эканидан бахс қилмоқда.