Европа суди Тимошенконинг ҳуқуқлари бузилган деб қарор чиқарди

Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко.

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди озодликдан маҳрум қилинган Украина собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко суд қилишинидан олдин ва суддан кейин унинг ҳуқуқлари бузилган деб қарор чиқарди.

2011 йил октябр ойида суд Тимошенкони Россия билан газ бўйича музокара олиб боришда хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топиб уни етти йилга қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Тимошенко президент Виктор Янукович ҳукуматини газ шартномасини нотўғри талқин қилиб ўзини ғайриинсоний шароитда сақлаётганликда айблаган.

Қамоқда Юлия Тимошенконинг соғлиги ёмонлашганидан кейин унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Украина ҳукумати вакиллари собиқ Бош вазирнинг иддаолари асоссиз эканини таъкидлаб келмоқда.

Юлия Тимошенконинг иши Украина ва Ғарб ўртасидаги муносабатларга соя солиб келмоқда.