АҚШ Сурия исёнчиларини қурол билан таъминлаш масаласини ўрганмоқда

АҚШ мудофаа вазири Чак Хейгел.

АҚШ мудофаа вазири Чак Хейгел Обама маъмурияти Сурия исёнчиларига ёрдам кўрсатиш масаласида ўз позициясини қайта кўриб чиқаётганини билдирди.

Хейгел пайшанба куни журналистлар билан учрашуви чоғида турли йўналишлар, жумладан, исёнчиларга қурол таъминоти борасида кўмак кўрсатиш ҳам ўрганилаётганини айтди. Бироқ Мудофаа вазири ҳозирча Сурия президенти Башар Асад режимини ағдаришга қаратилган бундай қарор қанчалик мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида бир фикрга келмаганини таъкидлади.

АҚШ сурия исёнчиларига гуманитар ёрдам кўрсатиб келади. Сурия ҳукуматига эса Эрон ва Россия қўллов кўрсатмоқда.