Бангладешдаги зўравонликларда 10 киши ҳалок бўлди

Хабарларга кўра, Дакка марказидаги тўқнашувларда етти киши ўлдирилган, пойтахт четидаги Канчпур туманида эса уч киши ҳалок бўлган.

Бангладешда полиция билан исломий қарашлардаги намойишчилар ўртасида тўқнашув рўй берди. Душанба куни пойтахт Даккада ўн минглаб одам иштирокидаги намойиш хавфсизлик кучлари томонидан бостирилиди. Полиция елим ўқлар ва кўз ёшини оқизувчи газ қўллади.

Хабарларга кўра, Дакка марказидаги тўқнашувларда етти киши ўлдирилган, пойтахт четидаги Канчпур туманида эса уч киши ҳалок бўлган.

Исломчилар Худога шак келтиришга қарши қоннуни кучайтириш, хусусан, ўлим ҳукмини жорий қилиш ҳамда мактабларда исломий билимларга кўпроқ эътибор қаратишни талаб қилмоқда.

Зўравонликлар ҳукумат икки ҳафта аввал Дакканинг Савар туманида кийим-кечак фабрикаси биноси қулаганидан кейин жамоатчилик ғазабини пасайтиришга уринаётган пайтда рўй берди.

Фабрика вайроналарида қидирув ишлар давом этмоқда, шу пайтгача ҳалок бўлганлар сони 622 кишига етди.