БМТ ҳашарот ейишни тавсия қилмоқда

БМТнинг янги ҳисботига кўра, ҳашаротларни истеъмол қилиш дунё бўйлаб очлик ва атроф-муҳит ифлосланиши даражасини пасайтиради.

Хамжамиятнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти душанба куни эълон қилган ҳисоботда, дунё бўйлаб 2 миллиарддан зиёд киши учун ҳашаротлар қўшимча егулик эканлиги эслатиб ўтилган.

Ҳисобот муаллифларига кўра, ҳашаротлардан жирканиш оқсилга бой бўлган бу озиқнинг Ғарб жамиятида истеъмолга кириши йўлида жиддий тўсиқ бўлмоқда.

Ҳисоботда қурт-қумурсқалар оқсилга ўта бойлиги туфайли тўйиб овқатланиш имконидан маҳрум болалар егуликларини бойитадиган қўшимча бўлиши мумкин.