Ўшда ОИТВга чалинган одамлар форуми ўтмоқда

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ОИТВга чалинган одамларнинг учинчи Миллий форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумда ОИТС ва ОИТВ дардига чалинган одамларга нисбатан жамиятнинг муносабатини яхшилаш, беморларга халқаро ташкитлотлардан қандай ёрдамлар кўрсатилиши кераклиги тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинмоқда.

БМТ Тараққиёт дастури ва ОИТВга чалинган фуқаролар ассоциацияси томонидан ташкил этилган форумда 40 дан ортиқ одам ва Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Ўтунбаева иштирок этмоқда.

Қирғизистонда ОИТВ-ОИТС дардига чалинганлар сони 4746 кишини ташкил қилади. Уларнинг 435 нафари болалардир.