Покистонда сиёсатчи аёл отиб кетилди

Таҳрики инсоф партияси Имрон Хон сафдоши Зуҳра Шаҳид Ҳусайннинг ўлимида сиёсий рақибларини айблади.

Покистонда Имрон Хон раҳбарлигидаги Таҳрики инсоф партияси фаоли бўлган Зуҳра Шаҳид Ҳусайн ўлдирилди.

Аёл Карачи шаҳридаги ўз уйи яқинида шанба куни отиб кетилган.

Маҳаллий полиция қотиллар воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлганини айтмоқда.

Маълумотларга кўра, Зуҳра Шаҳид Ҳусайн Таҳрики инсоф партиясининг Синд вилояти бўйича раис ўринбосари бўлган.

Партия раҳбари Имрон Хон сафдошининг ўлимида сиёсий рақибларини айблаган.

Зуҳра Шаҳид Ҳусайн Покистонда қайта овоз бериш куни этиб белгиланган якшанба арафасида отиб кетилди.

Саккиз кун муқаддам ўтган парламент сайловларида сохталаштириш ҳолатлари аниқланганидан кейин бу ерда 19 май қайта овоз бериш куни ўлароқ белгиланганди.