Британия Бош вазири Лондондаги қотиллик террорчилик ҳаракати бўлганини билдирди

Лондонда қотиллик содир этилган жой полиция томонидан ўраб олинди.

Британия ҳукумати Лондон жануби-шарқида содир этилган ҳужум террорчилик ҳаракати экани тўғрисида ишончли маълумотларга эга. Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон чоршанба куни Парижда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

У, шунингдек, воқеа муносабати билан Франция ташрифини тўхтатиб, Лондонга қайтишини билдирди.

Британия полицияси маълумотига қараганда, чоршанба куни икки номаълум шахс Лондоннинг Вулич туманидаги ҳарбий ўқув юрти олдида бир ҳарбийга ҳужум қилган ва уни пичоқлаб ўлдирган.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар ҳужумчиларни ўқотар қуролдан яралаган. Айни пайтда улар касалхонага ётқизилгани айтилмоқда.