Покистондаги портлашда икки полициячи ҳалок бўлди

Покистоннинг Пешавор шаҳри яқинида йўл четига ўрнатилган бомба портлашида камида икки полициячи ҳалок бўлди.

Маҳаллий полиция раҳбари Шафиуллоҳ Хонга кўра, пайшанба кунги портлаш полициячилар Хайбер Пухтунхва вилоятидаги стратегик аҳамиятга эга йўлда соқчилик қилаётганда рўй берган.

Ҳозирча ҳужум масъулиятини ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Покистонда ҳукумат кучларининг жангарилар тарафидан нишонга олиниши оддий ҳолга айланган.

Сўнги ҳужум мамлакат янги Бош вазири Навоз Шариф қасамёдга келтирилганидан бир кун ўтиб рўй берди.

Шариф Покистоннинг Толибон ҳаракати билан тинчлик музокарлари олиб бориш тарафдори эканини айтган.