Душанбеда иккита хуфёна мадраса фош қилинди

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари пойтахт Душанбе яқинида яширин фаолият юритган иккита мадрасани фош қилди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг душанба куни маълум қилишича, яширин мадрасалар ҳақидаги маълумот, ўтган ҳафта беш яшар болани ўғирлаганликда гумонланиб, қўлга олинган шахс сўроқ қилинаётган пайтда ошкор бўлган.

Ички ишлар вазирлиги мадрасада топилган ёш болаларнинг баъзилари ўғирланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Расмийларга кўра, мадарасада ўқитилган болаларнинг аксари камбағал оилалардан бўлиб, уларнинг ота-оналари болалалри ўғирлаб кетилгани ҳақида милицияга хабар қилмган бўлиши мумкин.