Мисрда янги Бош вазир тайинланди

Мисрдаги либерал кучлар етакчиси Муҳаммад ал Барадей.

Ҳазем Ал-Беблави Мисрнинг янги Бош вазири этиб тайинланди.

Либерал иқтисодчи Ал-Беблави аввал молия вазири лавозимида ишлаган.

Айни пайтда Либерал кучлар етакчиси, Нобел тинчлик мукофоти соҳиби Муҳаммад ал Барадей хорижий масалалар бўйича вице президент этиб тайинланди.

Ҳукуматнинг юқори лавозимларига янги одамлар тайинланганинни Миср президенти вазифасини вақтинча бажараётган Адли Мансурнинг матбуот котиби эълон қилди.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсийнинг ҳокимиятдан четлатилишига сабаб бўлган норозиликларга бошчилик қилган "Исён" номли ташкилот сешанба куни Адли Мансурни мамлакат конституциясига ўзгартиш киритишга чақирди.

Миср конституцияси ўтган ҳафта президент Мурсий оммавий норозиликлар натижасида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатиши ортидан вақтинча бекор қилинган эди.