Афғонистонда АҚШ нинг $ 34 миллионлик янги ҳарбий иншооти бузилади

Афғонистондаги қайта қуриш ишлари бўйича махсус Бош инспектор Жон Сопко.

Афғонистондаги қайта қуриш ишлари бўйича махсус Бош инспектор Жон Сопко Ҳелманд вилоятида 34 миллион долларга қурилган ҳарбий қўмондонлик иншооти умуман фойдаланилмай бузилиши мумкинлигидан “жиддий ташвиш” билдирди.

Пентагон раҳбарларига йўллаган мактубида Сопко “бу иншоот ҳарбий дивизияга мўлжалланган бўлиб, у ерга ҳарбий кучлар ҳеч қачон жойлаштирилмаган.

Шу боис иншоотни қурмасликка қарор қилинган.

Бироқ қурилиш ишлари бошланиб ҳозирда тугатилганини тушунтириш имконсиз” деб ёзган.

Келаси йил Афғонистонни тарк этишга тайёргарлик кўраётган АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари кичик ва ўрта ҳажмдаги юзлаб ҳарбий базаларни бузиб ташлаган.

Айрим базалар Афғонистон кучлари иҳтиёрига топширилган.