Краснодарда уч ўзбекнинг жасадлари топилди

Россия полицияси Краснодар ўлкасининг Қирим туманида уч нафар Ўзбекистон фуқароси жасадларини топди.

Краснодар ўлкаси Ички ишлар бўлимига таяниб “Живая Кубань” Интернет нашрининг хабар қилишича, улар Нижнебаканскийдан уч километр шарқ томонда ташландиқ кон ҳудудида топилган. Уччала жасад куйган бўлган.

Нашрга кўра, воқеага алоқадорликда гумонланиб маҳаллий фуқаролардан бири ушланган.

У қотилликка алоқаси бўлганини тан олиб кўрсатма берган.

Воқеа бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.