Москвадаги бозорда 260 муҳожир қўлга олинди

Москвадаги ноқонуний мигрантлар сақланадиган лагерь.

Москва полицияси Ясенево бозорида пайшанба куни ўтказилган рейд давомида Марказий Осиё ва Шимолий Кавказдан келган 260 дан ортиқ меҳнат муҳожирини қўлга олди.

Бозор ҳудудида эса ноқонуний фаолият юритган меҳмонхона борлиги аниқланди.

Россия Омбудсмени Владимир Лукин пайшанба куни Гольяноводаги ноқонуний мигрантлар лагерида 20 муҳожир номаълум касалликка чалинганини билдирган эди. Айни пайтда мазкур лагерда 580 одам сақланмоқда. Уларнинг 560 таси вьетнамликлар экани айтилмоқда.уларнинг барчаси ватанларига депортация қилинади.

Москвадаги Гольяново лагери август ойи бошларида ташкил қилинган эди. Россияда ноқонуний мигрантларни “овлаш” тадбири давомида ноқонуний мигрантлар сақланадиган 83 та марказ қурилиши режалаштирилган.