Царнаевнинг дўсти бўлган қозоқ талабалари айбловни тан олмади

Диас Қадирбаев ва Азамат Таяжаков 13 августда Бостон федерал судидаги жараён пайти.

Бостон портлашларини уюштирганликда айланаётган Жоҳар Царнаев жиноятини яширишга ҳаракат қилганликда айбланаётган қозоғистонлик икки талаба Диас Қадирбаев ва Азамат Таяжаков сешанба куни ўтказилган Бостон федерал судидаги жараёнда билдирилган айбловларни тан олмади.

АҚШда ўқиётган 19 ёшли икки талаба Жоҳар Царнаев билан бир хонада яшаган. Улар Царнаевнинг айбини исботлаши мумкин бўлган ашёвий далиларни йўқ қилишга уринганликда айбланмоқда. Уларга нисбатан айблов тасдиқланса, талабалар 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

15 апрель куни ўтган Бостон марафони пайтидаги портлашларда 4 одам ҳалок бўлган, юзлаб одам яраланган эди. Портлашларни уюштирганликда гумонланган Темирлан Царнаев полиция билан отишма пайти отиб ўлдирилган, Жоҳар Царнаев эса қўлга олинган эди. Жоҳар Царнаев ўзининг айбсиз эканини айтиб келмоқда.