Покистон: Мушаррафга собиқ бош вазир ўлимига алоқадорлик айби эълон қилинди

Покистон суди мамлакатнинг собиқ президенти Парвез Мушаррафни 2007 йилда собиқ Бош вазир Беназир Бҳутто ўлдирилишига алоқадорликда расман айблади.

Равалпинди шаҳридаги суд Мушаррафга учта айблов, жумладан, қотиллик ва суиқасд фитнасида иштирок этганликда айбловини эълон қилди.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган маҳкамада Парвез Мушарраф ўзига қўйилган айбловларни инкор қилди.

Мушарраф автомобилда судга олиб келинаётган пайтда хавфсизликни таъминлаш учун йўл четига юзлаб полиция ходимлари жойлаштирилган.

Мушарраф жорий йил март ойида Британиядаги ихтиёрий сургундан Покистонга қайтганидан кейин у мамлакатни бошқарган пайтда содир этилган турли жиноятларга алоқадорликда айбланди.