Эрон Қўшма Штатлар билан "ишонч ўрнатишга" тайёр

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Теҳрон ўзининг мунозарали ядровий дастури борасида Қўшма Штатлар билан “ўзаро ишонч ўрнатишга” тайёр эканини билдирди.

Зарифнинг бунга оид сўзлари душанба куни Ливаннинг Al-Mayadeen телеканалида берилди. Бир кун аввал АҚШ Президенти Барак Обама АҚШнинг ABC телеканалида чиқадиган “This Week” дастурига берган интервьюсида Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан ўзаро мактуб алмашганларини маълум қилган эди.

Обаманинг бу сўзлари халқаро матбуотда жорий ой охирларида Нью Йоркда бошланадиган БМТ Бош ассамблеяси йиғилиши пайтида Обама билан Руҳоний ўртасида учршаув бўлиб ўтиши эҳтимолига оид муҳокамаларга сабаб бўлди.

БМТ Бош ассамблеясининг 24 сентябр кунги йиғинида Обама ҳам, Руҳоний ҳам нутқ сўзлайди. Агар улар ҳақиқатан ҳам учрашадиган бўлса, бу АҚШ билан Эрон етакчиларининг 1977 йилдан бери биринчи учрашуви бўлади.

Зароф Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг билан БМТ бош қароргоҳида учрашишига оид матбуотда пайдо бўлган хабарни тасдиқлади.