Раҳбарига ҳужум уюштирган "Большой театр" раққоси 6 йилга қамалди

Москва суди балет раққоси Павел Дмитриченкони "Большой театр"нинг балет рақси бўйича бадиий раҳбари Сергей Филинга кислота ҳужумини уюштиришда айблаб, 6 йилга қамади.

Дмитриченкога қўшилиб, воқеага гувоҳ топилган яна икки киши - Юрий Заруцкий ва Андрей Липатовлар ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Заруцкий ҳужумни амалга оширгани учун 10 йил, ҳайдовчи Липатов эса бу жиноятга шериклик қилгани учун 4 йиллик қамоққа ҳукм қилинди.

Шу йилнинг январь ойида қилинган ҳужум натижасида оғир жароҳат олган Филин кўриш қобилиятидан қисман маҳрум бўлди.