АҚШда Россиянинг 49 дипломатига жиноят иши очилди

АҚШ прокурори Прит Бхарара рус дипломатларининг товламачилиги ҳақида журналистларга маълумот берди.

Нью Йорк прокуратураси Россиянинг 49 нафар собиқ ва амалдаги дипломати ҳамда уларнинг оила аъзоларига нисбатан жиноят ишлари очди.

Россия дипломатлари камбағалларни тиббий суғурта билан таъминлаш дастуридан ноқонуний фойдаланганликда айбланмоқда.

Маълумотда айтилишича, рус дипломатлари оила аъзолари шифокорлар кўригидан ўтишда имтиёзга эга бўлиш учун ўз даромадлари ҳақида ёлғон маълумотларни берганлар. Бунинг натижасида Medicaid давлат суғурта дастури 2004 йилдан бери қарийиб бир ярим миллион доллар зиён тортган.

Дипломатлар даҳлсизлик мақомига эга бўлгани учун ҳибсга олинган эмас.