Тақиққа қарамай Ўзбекистонда порнобозор гуллаб-яшнамоқда

Тошкентдаги Келес божхона пости божгирлари Новосибирскдан Тошкентга келаëтган поезд йўловчиси сумкасини текшириш асносида 352 та порнографик мазмундаги сурат ва 19 номдаги порнофилмни мусодара қилишди.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Статистика бўлими тарафидан Ўзбекистон матбуотида тарқатилган маълумотга кўра¸ мамлакатга кириб келаëтган йўловчиларнинг қўл телефонлари текширилганида¸ улар ичида порнофилмлар мавжудлиги аниқланган.

Подробно.уз нашрида келтирилган бу маълумотга кўра¸ ўзбек божгирлари 2013 йил мобайнида 2095 ҳолатда мамлакат ҳудудига киритилаëтган секс¸ фаҳш¸ балоғатга етмаганлар билан жинсий алоқа қилиш¸бесоқолбозларнинг жинсий алоқалари акс этган маҳсулотлар йўлини тўсишган.

Айни манбага кўра¸ жорий йилда Ўзбекистон божхона ходимлари 110 мингга яқин порнографик маҳсулотлар мусодара қилишган.

Озодликнинг Ўзбекистондаги манбалари мамлакат бозорларида порно маҳсулот танқис эмаслигини айтишди:

- Тошкент бозорларида DVD сотадиган расталарни барчасида порнокиноларни харид қилиш мумкин. Аммо бу моллар пештахтада турмайди. Секин бориб домкран кино борми¸ деб сўрайсиз. Сизнинг муомалангиз уларда шубҳа туғдирмаса¸ сиз истаган мазмундаги филмни қўлингизга тутқазишади. Ëки телефонингизни ташлаб кетинг¸ ичига юклаб қўямиз деб айтишади¸ деди Озодликнинг Ўзбекистондаги манбаси.

Озодлик мухбири интернетдаги эълонлар бўйича Тошкентдаги DVD сотадиган дўконга телефон қилиб¸ “енгил эротик мавзулардаги кинолар борми?¸ деб сўради.

Телефонга жавоб берган дўкон ходими “на енгил ва на оғир эротик кино бизларда йўқ¸ чунки ундай кинолар Ўзбекистонда тақиқланган” деган мазмунда баëнот қилди.

Айни пайтда Озодликнинг Ўзбекистондаги манбалари дўконларнинг барчасида яширин тарзда эротик ва порнографик мазмундаги маҳсулотлар сотилаëтганини айтишди.

Озодлик бу дўконларга порно маҳсулотнинг қай тарзда етиб келиши билан ҳам қизиқди. Видеомаҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи студия эгаси Озодлик билан ўз исмини айтмасдан бу мавзуни муҳокама қилди.

Суҳбатдошга кўра¸ Ўзбекистон дўконларига етказиб беерилаëтган порно маҳсулотларнинг аксарияти божхона эшигидан ҳатламайди:

- Биз видеоларни Интернетдан юклаймиз. Шу кунларда¸ мана туркларнинг “Муҳташам юз йил” сериалини ҳар куни юклаяпмиз. Бу сериалнинг бозори чаққон. Уни ҳар куни Интернетдан юклаймиз. Порно киноларни буюртма бўйича мижозларнинг флешкаларига юклаб берамиз. Интернет тезлигига қараб¸ агар свет ўчиб қолмаса¸ икки –уч соатда катта ҳажмдаги видеоларни юклаб ташлаймиз. Мен бундай киноларни риск қилиб чегарадан олиб ўтишини маъноси ҳам қолмади¸ деб ўйлайман¸ дейди Урганчдаги видеостудия эгаси Озодлик билан суҳбатда.

Тошкентдаги вазирликлардан бирида компютерларга хизмат кўрсатиш билан шуғулландиган ва ўзини Дониëр деб таништирган йигит эса бозордан диск сотиб олиб¸ порно кўриш урфдан чиққанини айтади.

Facebook орқали ëзма интервю берган бу йигитнинг таъкидлашича¸ ўзбек ëшлари порно киноларни қўл телефонларига ўзлари юклаб томоша қилмоқда:

- Однокласники деган сайтда ўзбек эротик кутубхонаси деган сайт бор. Ўшанда текин юкланадиган порно кино тўлиб ëтибди. Ўзбек тилида порно ҳикоялар ҳам бор. WhatsUp ëки бошқа файлобменниклар орқали қўл телефонингизга ëки планшетларга бемалол ҳар қандай мавзудаги кинони кўчириб олаверасиз¸ дейди ўзини Дониëр деб таништирган тошкентлик йигит.

Айни пайтда, ичида порноконтент мавжуд бўлган қўл телефони ëки планшетлар билан чегарани кесиб ўтган Ўзбекистон фуқароси жиддий муаммо билaн юзлашиши мумкин.

Масалан, ноябрь ойида Харковдан Тошкентга келаëтган поезд йўловчиси қўл телефонидан порнографик мазмундаги тасвирлар чиққани боис жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон президентининг 1997 йил 10 октябрдаги 1871-рақамли қарорига кўра¸ мамлакат ҳудудига порнографик мазмундаги маҳсулот олиб кирганлар жиноий жавобгарликка тортилади.

Тошкент Главпочтамтидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ ташқаридан почта жўнатмаси тарзида келаëтган лаптоп¸ планшет ва қўл телефонлари хотираси махсус ходимлар тарафидан ичида давлатга қарши ëки порно мазмундаги контент бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида мунтазам текшириб борилади:

- Масалан, Германиядан юборилган телефон ичида 110 номдаги қисқа порнолавҳалар борлиги аниқланди. Бу ҳолатда почта жўнатмаси мусодара қилинади ва почтани юборган ва оладиганлар устидан божхона текшируви ўтказилади¸ дейди Тошкент Главпочтамтидаги Озодлик манбаси.

Айни пайтда Тошкент Главпочтамтидаги Озодлик манбаси почта орқали порно маҳсулот жўнатиш кундан-кунга каймаганини ҳам айтди.

Озодлик билан суҳбатлашган Дониëр исмли компютер устаси порно маҳсулот кирмасин дея эшикларни қоровуллаëтган божгирлар ишининг виртуал дарвозаларнинг ланг очилгани боис самарасиз бўлиб қолганини айтади.