Медведев: Сочи Олимпиадасидаги хавфсизлик масаласи бошқа олимпиадалардагидан қарқ қилмайди

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев CNN телеканали мухбири Кристиан Аманпурга интервью берди.

Россия Бош вазири Дмитирий Медведев келаси ой бошида бошланадиган Қишки Олимпия ўйинлари пайтида хавфсизликни таъминлаш масаласи ташвишларга сабаб бўлаётганини эътироф этган ҳолда Сочи билан боғлиқ муаммолар бошқа олимпиадалардагидан фарқ қилмаслигини таъкидлади.

CNN телеканалига берган интервьюсида Медведев “Сочида ҳаддан ортиқ таҳдидлар вужудга келган” дейиш нотўғри бўлади, дея фикр билдирди. Лекин шу билан биргаликда Россия террорчиликка қарши курашда қийинчиликларга дуч келаётганини эътироф этди.

Чечен исёнчилари етакчиси Доку Умаровнинг ўлимига доир миш-мишлар тўғрисидаги саволга жавоб берар экан Медведев Россия расмийлари мамлакатдаги кўплаб ҳуружлар ортида тургани гумон қилинадиган жангарининг ўлими тўғрисидаги далилларни қўлга киритмагунча “махсус хизматлар уни тирик деб иш тутишда давом этади”, дея таъкидлади.

У шунингдек Россияда ўтган йили қабул қилинган гомосексуализм “тарғиботини” тақиқловчи қонуга доир хавотирларни рад этиб, мазкур қонун билан боғлиқ мунозаралар “ўйлаб топилгани” ва мазкур қонуннинг амалда бирор кишига қарши қўлланилмаганини қайд этди. Агар бирор кишининг ҳуқуқи бузиладиган бўлса, қонунга тегишли ўзгартишлар киритилади, деди Медведев.