Бишкекда умрбод қамалган Азимжон Асқаров суратлари кўргазмаси ўтмоқда

Азимжон Асқаров.

Бишкекда Ўш воқеаларида айбланиб бир умрга қамалган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров суратларининг кўргазмаси очилди.

26 июнь- Халқаро қийноқ курбонларига ёрдам кунига бағишланиб Рассомлар иттифоқи кўргазма залида ташкил этилган кўргазмада профессионал рассом бўлган ҳуқуқ фаолининг юзга яқин суратлари намойиш этилмоқда.

Кўргазмани “Озодлик овози” ва “Фридом Хаус” ташкилотлари уюштирган. Кўргазмадан Асқаровнинг қамоққа олингунига қадар ва қамоқда ёзилган рангтасвирлари ўрин олган.

Халқаро ташкилотлар ва бир қатор Европа давлатлари раҳбарлари 2010 йилда қамалган Азимжон Асқаровга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганига ишонилишини билдириб, Қирғизистон ҳукуматини ҳуқуқ фаолини озодликка чиқаришга чақириб келмоқда.