Шинжонда давлат xизматчилари ва талабаларга рўза тутиш тақиқланди

Мусулмон уйғурлар яшайдиган Хитой ғарбидаги Шинжон минтақасида талаба ва давлат xизматчиларининг рўза тутишлари тақиқланди.

2 июль куни ҳукумат идоралари ва олийгоҳларнинг вeб-саҳифаларида рўза тутмаслик ҳақидаги огоҳлантирув эълон қилинди.

Ушбу тақиқ ёшларнинг баркамоллигини ҳимоялаш, диннинг мактаб ва давлат идораларига таъсирини олдини олиш мақсадида жорий этилган.

Хитой Коммунистлари партияси расмий вэб-саҳифасида ҳам партия аъзолари рўза тутмаслиги кераклиги ҳақида қаттиқ огоҳлантирув бор.

Шинжонда яшовчи уйғурлар ушбу тақиқдан норози. Улар Пекин ҳукуматини уйғурларга қарши қатағон сиёсатини давом эттираётганликда айблашади.