Канада Украинага ҳарбий анжомларни етказиб беради

Канада Украинага беш миллион долларлик ҳарбий анжомларни тақдим этади.

Канада мудофаа вазири Роб Николсоннинг пайшанба куни билдиришича, ёрдам Украина илтимоси билан амалга оширилмоқда. Ҳарбий анжомлар броножилет, чодир ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли бўлган ускуналардан иборат бўлади.

Аввалроқ Канада Россияга нисбатан иқтисодий санкцияларни жорий этган ва Канада ҳукумати нуқтаи назарича Украинадаги вазиятни кескинлаштиришга хизмат қилган рус расмийлари ҳамда фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлаган эди.