Қозоғистон жанубида қозоқ ва ўзбек ёшлари ўртасида оммавий муштлашиш содир бўлди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қозоғистон жанубидаги Сайрам туманида 27 август куни маҳаллий ўзбек ва қозоқлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Сайрамнинг Қорамурт қишлоғига 60га яқин қозоқ йигитлари ҳужум қилиши оқибатида тўрт нафар этник ўзбек тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.