Россия Украина конфетлари импортини тақиқлади

Россия 5 сентябрдан бошлаб Украинада ишлаб чиқарилган қандолат маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади.

Украинанинг «АВК» ва «Конти» қандолат компаниялари маҳсулотларининг маркировка қоидалари бузилганлиги боис тақиқ жорий қилингани даъво қилинмоқда.

Украина Президенти Петро Порошенкога қарашли “Рошен” компаниясининг қандолат маҳсулотларининг сифатсизлиги иддаоси билан бир йил аввал Россияга импорти тақиқланганди.

2013 йилда украиналик қандолатчилар Россияга қарийб 500 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилган.

Жорий йил июль ойида Россия сабзавот, балиқ консервалари, спиртли ичимликлар, сут ва сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотларини Украинадан олиб келишни тақиқлаган эди.