Шошилинч: "Ўзкўргазмасавдо" мажмуаси ëнидаги озиқ-овқат бозори ëниб кетди

18 август куни кечқурун Тошкент шаҳридаги "Ўзкўргазмасавдо" мажмуаси ëнидаги озиқ-овқат бозори ҳудудида ëнғин чиқди.

Озодликка ижтимоий тармоқлар орқали хабар йўллаган муштарийларимизнинг ëзишича¸ ҳозирда ëнғин бўлган ҳудудга бир неча ўт ўчирувчи бригадалар етиб келган.

Ҳозирча ëнғин сабаблари маълум эмас.

Маълумотларга кўра¸ бозор ҳудудидан одамлар эвакуация қилинган¸ "Ўзкўргазмасавдо" мажмуаси атрофидаги йўллар эса бекитилган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

"Ўзкўргазмасавдо" мажмуаси ëнидаги озиқ-овқат бозорига ўт кетди

Беруний метро бекати яқинидаги озиқ-овқат бозорига ўт кетди

Озодлик воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этади.

Сайтимизни кузатиб боринг.