ОТБ Қозоғистонга 1 миллиард доллар қарз берди

Осиë тараққиëт банки Қозоғистон миллий валютаси ўз қадрини кескин йўқотиши ортидан бошланган молиявий инқирозни юмшатиш мақсадида Остона ҳукуматига 1 миллиард доллар қарз ажратди.

ОТБнинг бугунги қароридан бир кун аввал қозоқ тангаси ўз қадрини мисли кўрилмаган даражада йўқотди ва асосий валюталарга нисбатан бир кунда 23 фоизга арзонлади.

Бунга эса газ ва нефть нархининг жаҳон бозорида пастлаши ортидан қозоқ ҳукуматининг танга қадрини ушлаб туришдан воз кечгани ва аҳоли орасида бошланган саросима сабаб бўлди.

Бугунги расмий курс бўйича Қозоғистонда бир АҚШ доллари нархи 252 танга атрофида белгиланди¸ долларнинг кўча нархи эса¸ 240 танга атрофида бўлди.

Доллар кечаги нархининг эса¸ 188 танга атрофида бўлгани кузатилди.

Қозоқ тангасининг кескин қадрсизланиши жаҳон ëнилғи бозорида нархларнинг кескин тушиши ва Россия иқтисодий бўҳронидан азият чекаëтган минтақа давлатларига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

Хусусан¸ бугун қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам доллар нархининг ошгани кузатилди.