“Эшак сути ичиб бор дардимдан халос бўлдим!”

Бугун Европанинг аксар давлатларида эшак сути етиштириб берувчи фермалар кўпайиб бормоқда.

“Болаликдан буйрак хасталигидан азият чекиб келдим¸ йиллар давомида врачлар берган дори-дармондан шифо топмадим. Қишлоқ дўхтирининг “эшак сути ичиб кўр”¸ деган маслаҳатига кирдиму¸ бор дардимдан 10 кунда халос бўлдим”¸ дейди ҳозирда Россиянинг совуқ ва нам иқлимида соппа-соғ ишлаб юрганини таъкидлаган 31 яшар Матëқуб.

“Болаликдан буйрак хасталигидан азият чекиб келдим¸ йиллар давомида врачлар берган дори-дармондан шифо топмадим. Қишлоқ дўхтирининг “эшак сути ичиб кўр”¸ деган маслаҳатига кирдиму¸ бор дардимдан 10 кунда халос бўлдим”¸ дейди ҳозирда Россиянинг совуқ ва нам иқлимида соппа-соғ ишлаб юрганини таъкидлаган 31 яшар Матëқуб.

Хоразмлик Матëқуб (исми ўзгартирилди – таҳр.)¸ ўз ҳикояси дардмандлар дардига даво топишига ëрдам беради¸ деган умидда Озодликнинг Эркин микрофонига ўз дарди ва унинг давоси тарихини ҳикоя қилиб берди.

"Йиллар давомида буйрак дарди¸ бел ва ошқозон оғриғидан қутулиш учун ичмаган дорим қолмади¸ аммо бундан бирор наф чиқмади. Қишлоқ врачлик пунктида ўтирган Қосим дўхтирнинг гапига кирдиму¸ 10 кун ичида бор дардимдан халос бўлдим"¸ дейди Матëқуб.

Матëқубнинг эшак сути билан даволаниш ҳикоясини қуйида тинглашингиз мумкин.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Эшак сутини ичиб даволанган Матëқуб ҳикояси

Матëқуб тилга олган эшак сути билан даволаниш¸ эшак гўшти ва сути Исломда ҳаром қилингани боис¸ Ўзбекистон каби асосан мусулмонлар яшайдиган ҳудудларда кенг тарқалмаган.

Аммо Ғарб матбуотининг ëзишича¸ эшак сутининг шифобахш хусусиятлари инсониятга минг йиллардан бери маълум.

Хусусан¸ қадим табобат отаси саналувчи Гиппократ эрамиздан аввалги даврдаëқ илон чақишидан тортиб то бурун қонашига қадар асосан эшак сути билан даволаган.

Қадим Миср тарихини остин-устун қилиб юборган гўзал Клеопатранинг¸ эшак сутининг терини ëш сақлаш хусусияти учун ҳар куни эшак сутида чўмилгани тарихий қўлëзмаларда акс этган.

Рим Папаси Франциснинг¸ болалигида сигир сути ичолмагани учун¸ эшак сути ичиб катта бўлгани маълум.

Ҳозирга келиб Ғарб тадқиқотчилари узоқ кузатишларидан сўнг эшак сутининг лактоз аллергияси¸ шунингдек¸ экзема¸ псориасис ва астма каби сурункали касалликларга даво эканини тасдиқламоқда.

Тадқиқотчилар томонидан таркибига кўра инсон сутига энг яқин деб топилган эшак сутидан тайëрланган кукун ва совундан тиббий мақсадларда¸ хусусан¸ сигир сутига аллергияси бор болаларга бериш кенг урф бўлиб бормоқда.