Фаластинликлар ва яҳудийлар ўртасидаги зўравонликлар кучаймоқда

Фаластинлик бола "Озод Фаластин" деб ёзилган байроқ олдида.

Исроил хавфсизлик кучлари 10 октябрь куни Ғазода ўтказган амалиёт пайтида 12 ва 15 ёшли икки фаластинликни отиб ўлдирди.

Исроил армияси матбуот котибининг билдиришича, ўсмирлар кириш тақиқланган ҳудудга кириб келган ва аскарларга тош ҳамда ёнаётган шиналарни отган.

Аввалроқ Қуддусда тўрт яҳудийни пичоқлаган икки фаластинлик полиция томонидан отиб ўлдирилган эди.

Хабарларга қараганда, сўнгги 11 кун ичида Қуддус, Ғарбий соҳил ва Ғазода исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги ўзаро зўравонликларда тўрт яҳудий ва 21 фаластин ҳалок бўлган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри зўравонликлар кучайиб бораётганидан ташвиш билдириб, Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳу ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатлашди.

Мазкур зўравонликлар фаластинликларнинг янги исёнига айланиб кетиши мумкинлиги халқаро ҳамжамиятни ҳавотирга солмоқда.