Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарасида янги чегара заставаси қурмоқчи

"Дўстлик" чегара масканида навбат кутаётганлар.

Янги застава қурилиши учун Андижон вилояти, Марҳамат туманига чегарадош Ўш вилояти, Аравон туманидаги Тепақўрғон қишлоғи ҳудудидан 2 гектар ер ажратилгани тўғрисида шу қишлоқ ҳукумати раиси Хамроқул Жаниқулов Turmush ахборот агентлигига қилган.

Жаниқуловга кўра, янги застава Ўзбекистон билан чегаранинг 30 километрли қисми ҳимоясини таъминлаш учун қурилмоқда. Қурилиш ишлари 2016 йили бошланади.