Ироқдаги курдлар АҚШдан ёрдам сўради

Курдистоннинг халқаро муносабатлар департаменти бошлиғи Фалаҳ Мустафа Бакир.

Ироқ шимолидаги Курдистон мухторияти раҳбарлари ИШИДга қарши курашда АҚШдан молиявий кўмак сўради.

Ҳозирда Қўшма штатларда сафарда бўлган Курдистоннинг халқаро муносабатлар департаменти бошлиғи Фалаҳ Мустафа Бакирга кўра, ИШИДга қарши кураш натижасида юзага келган вазият ва нефть нархининг кескин тушиши оқибатида курдлар молиявий бўҳронга юз тутаяпти.

Бакирга кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг молиявий кўмагисиз курд жангарилари ИШИДга қарши курашни давом эттириши имконсиз.

Шунингдек, Бакир ИШИД жанглари боис ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган 1,8 миллион одамга ёрдам кўрсатишда ҳам курд ҳукумати АҚШ кўмагидан умидвор эканини таъкидлаган.