BahsOnline: Фуқароликдан маҳрум қилиш тадбирини қўллайсизми ?

Ўзбекистоннинг янги биометрик паспорти

BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш шартлари ҳақидаги тартибни муҳокама қилдик.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

BahsOnline: Фуқароликдан маҳрум қилиш тадбирини қўллайсизми ?

Президент фармонига кўра, агар фуқаронинг бошқа хорижий давлат армияси, хавфсизлик хизмати, полицияси, адлия ва бошқа давлат идораларида ишлаши ҳақида ҳужжати борлиги аниқланса Ўзбекистон фуқаролигини йўқотади.

Бундан ташқари, мунтазам чет элда яшовчи Ўзбекистон фуқароси, ватанидан пропискадан чиқиб келиб, беш йил давомида консуллик рўйхатида узрли сабаб билан турмаган ҳолатларда ҳам фуқаролиги олиб қўйилади.

Консуллик идораси фуқаро ҳақидаги маълумотларни Ташқи Ишлар вазирлигига жўнатади. Унга кўра, Президент қошидаги Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссия ишни кўриб чиқади.

Беш йиллик муддат 16 ёшгача бўлган фуқароларга нисбатан ишлатилмайди.

Фармонда кўрсатилишича, шахснинг ёлғон маълумот ва сохта ҳужжатлар тақдим қилгани аниқ бўлганда ҳам, фуқаролик бекор қилинади.

Янги ўзгартиришга биноан, шахс хорижий давлат фойдасига жамият ва давлат манфаатларига зарар еткизса, шунингдек, тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноят содир этса, Ўзбекистон фуқаролигини йўқотади.

Сиз бу тадбирларга қаршимисиз ëки қўллайсизми?