Путин истеъфоси талаб қилинган аризани қабул қилган судя жазоланди

Россиянинг Саратов вилояти арбитраж суди судяси Татьяна Лескина президент Владимир Путин истеъфоси талаб қилинган аризани кўриб чиқиш учун қабул қилгани боис ваколатларидан айрилди.

Бу ҳақдаги қарор бугун суднинг расмий сайтида эълон қилинди.

7 апрель куни Саратов вилоят арбитаж суди Балаково шаҳри фуқароси Николай Суроровнинг президент Владимир Путинни "халқ душмани" дея таърифлаб, унинг истеъфосини талаб қилиб ёзган аризасини қабул қилди. Бироқ кейинги куни суд аризани рад этди.