Туркия олий кассация суди “Эргенекон” иши бўйича чиқарилган ҳукмларни бекор қилди

Бугун Туркия Олий кассация суди Истанбул шаҳар судининг мамлакатда давлат тўнтариши қилишга уринганликда айбланган гуруҳ устидан чиқарган ҳукмини бекор қилди.

“Эргенекон иши” номини олган бу жараëн давомида 2007 йилдан бошлаб Эрдўғон ҳукуматини ағдариш мақсадида фитна уюштириш айби билан 250 дан ошиқ давлат ва сиëсат арбоби¸ журналист¸ адвокат¸ ҳарбий ва полициячилар ҳибсга олинган эди.

Уларнинг айримлари¸ хусусан¸ Туркия армияси бош қўмондони генерал Илкер Бошбуғ ва бошқа генераллар 2013 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

2014 йилда Туркия Жиноят маҳкамаси 230 офицер устидан суд жараëни қатор қонунбузарликлар билан ўтказилгани асосида уларни озодликка чиқарган эди.

Бундан олдин Конституциявий суд маҳкама давомида офицерлар ҳақлари бузилганига оид қарор чиқарган эди.

Бугунги ҳукмида Олий кассация суди “Эргенекон”ни террор гуруҳи деб баҳолаш учун етарли далил йўқлиги¸ бу гуруҳнинг на асосчиси ва на лидери топилмагани ва тергов жараëнинг қўпол хатолар билан ўтказилганини эътироф қилди.