Қирғизистонда вояга етмаганларни никоҳлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Қирғиз парламенти мажлисларидан бири.

Қирғизистон парламенти вояга етмаганларни никоҳлаганлик учун жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

9 июнь куни маъқулланган Қирғизистон Жиноят кодексига киритилмиш тузатишларга мувофиқ, никоҳ ёши ҳақидаги қонунчиликни бузган ҳолда бу маросимни ўтказган ота-оналар, никоҳ ўқиган шахслар ва никоҳланган шахслар 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.

Қонун лойиҳасини овоз беришда қатнашган 99 депутатдан 69 нафари ёқлаган, 30 нафар депутат эса қарши овоз берган.

Қирғизистонда фуқаролар 18 ёшдан балоғатга етган ҳисобланади.