Путин Миллий Гвардия фаолиятин мувофиқлаштирувчи қонунни имзолади.

Россия президенти Владимир Путин Миллий Гвардия фаолиятин мувофиқлаштирувчи қонунни имзолади. Мазкур қонун Давлат думаси томонидан 22 июнь куни қабул қилинган эди.

Собиқ Ички ишлар қўшинлари базасида ташкил қилинган Миллий Гвардиядан фавқулодда ҳолатларда, террорчиликка қарши курашда, давлат объектларини қўриқлашда фойдаланилади.

Бироқ мухолифатчилар Миллий Гвардия мамлакатда ўзгача фикрловчиларга қарши кураш учун ташкил этилган, деган нутқи назарни билдирмоқда.

Қонунда Миллий Гвардияга исёнларни бостириш, қурол қўллаш, хусусий уйлар ва биноларга рухсатсиз бостириб кириш, одамларни қўлга олиш ваколатлари ҳам берилган.

Оммавий ахборот воситаларига Миллий Гвардия бўлинмалари жойлашган ҳудудлар тўғрисида маълумот бериш тақиқланган.