Россия учқичлари Суриядаги АҚШ ва Британия базасига ҳужум уюштирди

The Wall Street Journal газетасининг Пентагондаги ўз манбасига таяниб ëзишича¸ Суриядаги АҚШ ва Британия ҳарбийлари фойдаланаëтган ҳарбий базага Россия учқичлари ҳаводан ҳужум уюштирган.

Газета хабарига кўра¸ Иордания чегарасига яқин Ат-Танф шаҳарчасида жойлашган Сурия мухолифати базасига кассета бомбалари ташланган¸ ҳарбийлар бу базани бир кун олдин тарк этгани учун¸ ҳеч кимга талофат етмаган.

Россия ҳарбийлари бу ҳужумларнинг аввалдан Иордания томонидан маъқулланганини айтган¸ аммо Иордания томони бу иддаони тасдиқламаган.

АҚШ ва Британия ҳарбийлари Ат-Танф базасидан¸ айтилишича¸ Иорданияни “Исломий давлат” террор гуруҳидан ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланиб келмоқда.