Эрон ташқи ишлар вазири: Саудия Арабистони расмийлари экстремистлардир

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф эронликлар бу йилги ҳаждан четлатилиши ортидан Саудия Арабистони расмийларини “экстремистлар” дея атади.

6 сентябрь куни Зариф Twitterда “Чиндан ҳам, Эрон исломи ва аксар мусулмонлар ҳамда ваҳобий имом билан саудиялик террор уюштирувчилари тарғиб қиладиган фанатик экстремизм ўртасида ҳеч қандай ўхшашлик йўқ”, деб ёзди.

Бундан аввалроқ Саудия Арабистонининг бош муфтийси Абдулазиз ал-Шайх асосан шиа мазҳабига мансуб бўлган эронликлар “мусулмон эмас”, деган эди.

Муфтийнинг бу гапидан аввалроқ Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий суннийлар яшовчи Саудия Арабистони расмийларини Макка ва Мадина шаҳарларини номуносиб бошқаришда айблаб, танқид қилган эди.

Эрон Саудия Расмийлари билан хавфсизлик масаласи бўйича келиша олмагани учун 10 сентябрда бошланадиган ҳажга ўз фуқароларини юбормаслигини билдирди.

2015 йилги ҳаж давомида содир бўлган тиқилинч камида асосан эронликлардан иборат камида 2297 зиёратчининг ўлимига сабаб бўлган эди.