Тожикистон ва Хитой Афғонистон чегарасида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

Тожикистон-Хитой ҳарбий машғулотлари ўтказилаётган ҳудуд.

Тожикистон 20 октябрда Хитой билан Афғонистон чегараси яқинида ҳарбий –ўқув машғулотларни бошлади.

Расмий маълумотда айтилишича, 24 октябргача давом этадиган машғулотларда камида 10 минг ҳарбий иштирок этмоқда.

Ўтган ойда Тожикистон ҳукумати Хитой тожик-афғон чегарасининг 1300 километрли ҳудудида хавфсизлик инфраструктурасини барпо этиши ҳақида билдирган эди. Мазкур чегара ҳудуди наркотик трафиги учун асосий йўлак ҳисобланади.

Хитой ва Тожикистон Афғонистон ҳамда Покистон иштирокидаги аксилтеррор иттифоққа жорий йил бошида қўшилган эди.

Хитой Бишкекдаги элчихонасига худкуш ҳужум уюштирилганидан сўнг Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигидаги иштирокини кескин кучайтирди. Қирғизистон ҳукумати 31 август куни Хитой элчихонасига қилинган худкуш ҳужум уйғурлар томонидан амалга оширилганини иддао қилган эди.