Сурияда исёнчи гуруҳлар тинчлик музокаралари музлатилишини билдирди

Сурия.

Суриядаги қуролланган исёнчи гуруҳлар 2 январь куни мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларга қўшилиш жараёни музлатилганини билдирди. Бунга Туркия ва Россия аралашуви билан 4 кун аввал Сурияда амалга кирган ўқ отишни тўхтатиш келишими ҳукумат қўшинлари томонидан бир неча марта бузилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Ҳукумат кучлари 2 январь куни Дамашқ ва Ҳалаб атрофида ҳужумларни кучайтирган эди.

“Режим ва унинг иттифоқчилари отишмаларни давом эттирди ҳамда юз минглаб одамларнинг ҳаётини таҳдид остига қўйувчи йирик ҳаракатларни амалга оширди”, дейилади исёнчилар баёнотида.

Исёнчилар Россия Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқчиларини сулҳ битими талабларига амал қилишга мажбур эта олишига ишонмасликларини билдирганлар.