Ўзбекистон Қирғизистондаги ўзбек театрига молиявий ёрдам берадиган бўлди

Суратда: Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш ўзбек мусиқали-академик театри артистлари.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов Қирғизистондаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш ўзбек мусиқали-академик театри учун 50 минг доллар ажратишга ваъда берди, деб хабар қилди Спутник сайти ди театр раҳбари Набижон Мамажоновга таяниб.

Директорнинг айтишича, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Ўшга сафари давомида мазкур театрни моддий қўллаб-қувватлашини билдирган. Мамажоновнинг сўзларига кўра, моддий ёрдам борасида мавжуд муаммолар санаб ўтилган мактуб билан Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилинган. Унда театр томидан чакка ўтаётгани, қувур ва ўриндиқларни алмаштириш кераклиги кўрсатилган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш ўзбек мусиқали-академик театри Қирғизистондаги дастлабки театрлардан биридир.