Россия, Туркия ва Эрон мезбонлик қиладиган Сурияда тинчлик бўйича халқаро анжуман 23 январь куни Остона шаҳрида бошланади.
Анжуманда Сурия ҳукумати ва мухолиф кучлар ўртасида тинчликка эришиш таклиф қилинадиган келишув муҳокама қилинади.
22 январдан бошлаб анжуман иштирокчилари Қозоғистон пойтахтига кела бошлади.
АҚШ томони анжуманда Қозоғистондаги элчи Жорж Крол Вашингтонни тамсил қилишини билдирди. Сурия мухолифати эса 50 кишидан иборат делегациясини юборишини маълум қилган.
Музокаралар 23-24 январь кунлари бўлиб ўтади.