Сиз билган ва билмаган Эрон

Ироқ билан чегара ҳудуди. 2009 йилда бу ерда уч нафар америкалик сайëҳ қўлга олинган

Эрон-Ироқ чегарасидаги чўпон

Теҳрондаги собиқ Америка элчихонаси биноси деворидаги шиор

Сепахсалар мачити минорасидан Теҳрон марказининг кўриниши

Теҳрондаги замонавий санъат музейи

Теҳрон метроси

Теҳрон бозори

Одамлар Афғонистон билан чегарадош Машҳад шаҳри кўчаларида. Эрон шарқи мамлакатнинг бошқа жойларига нисбатан консерватив саналади

Аëллар Теҳронни суратга олмоқда

1979 йилги Эрон революцияси лидери Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг мавзолейи қурилиши 25 йилдан бери битмаяпти

 

Ироқ билан чегарада жойлашган Паланган қишлоғи. Қишлоқ аҳолисининг катта қисми яқиндаги балиқ фермасида ëки 1979 йилдаги революциянинг консерватив қадриятларини ҳимоя қилувчи ва мамлакат "ғарблашувига" қарши турувчи ярим ҳарбий Басиж милициясида ишлайди 

Паланган қишлоғи чўпонлари қўй подасини яйловга ҳайдаб кетмоқда

Паланган қишлоғида яшовчи курд қизи. Тоғли ҳудудларда қияликлар шундай жойлашганки, тепада яшовчи қўшнилар пастдаги уй томларидан ҳовли сифатида фойдаланишади 

Эрон ва Ироқ чегараси бўйлаб Курдистон жойлашган. Баъзан тоғ орқали Ироқдан Эронда тақиқланган контрабанда спиртли ичимлик олиб келинади. Эрон қора бозорида бир банка пивони тахминан 10 долларга сотиб олиш мумкин  

Эркак киши Теҳрондаги Бехежте-Заҳро қабристонида плиталарни ювмоқда. Қабристонда Эрон-Ироқ урушида ҳалок бўлганлар учун ажратилган бўлим бор.   

Ëш йигитлар Теҳрон метросида ҳарбийлар билан жанжаллашмоқда

1979 йил феврал ойида ағдарилган Эроннинг охирги шоҳи тасвирланган сувенир тарелка

Ўспиринлар Теҳрондаги тепаликлардан бирида. Суратчи Эймос Чапплнинг айтишича, кўплаб ëш эронликлар ўз мамлакатлари ва унинг мамлакат ташқарисидаги имижидан уялишади

Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий ағдарилгандан кейин революционерлар унинг ҳайкалини иккига ажратишди. Ҳозир теҳронликлар ҳар кун Садобод саройига олиб борувчи йўлдан Паҳлавийнинг оëқлари ëнидан ўтиб кетишади  

Гидлардан бири суратчига Эронга келаëтган сайëҳлар оқими кўпаяëтган бўлишига қарамасдан ғарбликлар ҳамон ҳукуматнинг қаттиққўл сиëсатидан қўрқишади. Суратда Шероз шаҳридаги Вакил масжиди