Лондонда амалга оширилган ҳужум учун масъулиятни "Ислом давлати" ўз зиммасига олди

"Ислом давлати" экстремистик гуруҳи Лондонда амалга оширилган этилган теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олди, деб хабар қилди Рейтер, РИА Новости агентликлари.

Олдинроқ Лондон полицияси Британия парламенти олдида амалга оширилган ҳужумни исломчи терроризм билан боғламоқда. Бу ҳақда Скотлэнд-Ярднинг аксилтеррор бўлими бошлиғи Марк Роули баёнот берди.

Унинг айтишича, полиция ҳужумни амалга оширганнинг шахсини аниқлаган. Лекин ҳужумчининг исм-фамилияси очиқланмади.

Лондон полицияси 22 март куни Британия парламенти олдида содир этилган террор ҳужумида камида 5 киши ҳалок бўлгани тўғрисида маълумот тарқатди. Кеча 4 одам ҳалок бўлгани ва 20 одам жабрлангани хабар қилинган эди.