Россияда ўтган аксилкоррупция митинглари ташкилотчиси Навальний ва юзлаб намойишчилар ҳибс қилинди

Москвада ўтган митинг пайтида 500 одам ҳибс қилинди.

Россия мухолифати лидери Алексей Навальний ташаббуси билан Россиянинг қатор шаҳарларида 26 март куни ўтган коррупцияга қарши намойишлар якунланди.

Айрим шаҳарларда ўтган митингларда намойишчилар бош вазир Дмитрий Медведев ва президент Владимир Путиннинг истеъфосини талаб қилдилар.

Алексей Навальний эса Москвада ўтган митинг чоғида қўлга олинган. У маъмурий қонунбузарлик бўйича суд жараёни якунланмагунига қадар ҳисбсда қолиши айтилмоқда.

Сўнгги хабарларга қараганда, Москвада 500 , Петербургда 131, Махачқалада 150 намойишчи қўлга олинган. Митинглар бўлиб ўтган бошқа шаҳарларда ҳам ўнлаб одамлар ҳибс қилинди.

2 март куни Навальний Россия Бош вазири Дмитрий Медведов хайрия жамғармалари ва нодавлат ташкилотлар воситасида мамлакатдаги бойлар ҳамда давлат банклари хайрия пулларини йиғиб олиб, қимматбаҳо активларни сотиб олишга сарфламоқда, мазмунида ҳисобот эълон қилган.

2011 - 2012 йилларда Россияда катта намойишларни уюштирган Навальний президент Владимир Путинга яқин шахслар даражасидаги коррупцияни фош қилиш ва унга барҳам бериш учун Москва кўчаларига 15 минг одамни олиб чиқишини айтган эди.