Грузия ватандошлари бугундан ЕИ ҳудудига визасиз саëҳат қилади

Грузия биометрик паспорти эгалари 2017 йилнинг 28 мартидан бошлаб Британия ва Ирландиядан бошқа барча Европа Иттифоқи давлатлари ҳудудига визасиз саëҳат қилиш ҳаққига эга бўлди.

Узоқ кутилган бу келишувнинг кучга кириши грузияликлар томонидан катта хурсандчилик билан қарши олинмоқда.

- Менимча¸ бу Грузия учун олдинга ташланган катта қадам¸ айниқса¸ бунинг ëшлар учун фойдаси жуда катта бўлади. Уларнинг кўпчилиги энди ўз орзусини амалга ошириш имконига эга бўлди. Биз учун бу жуда қувончли ва жуда яхши воқеа¸ деди Озодликка бу воқеага муносабат билдирган грузилиялардан бири.

Европа комиссияси 2015 йил декабрида грузияликларга нисбатан виза чекловларини олиб ташлашни тавсия қилган бўлса-да¸ бу тавсияни қонуний кучга киритишга қаратилган мураккаб музокаралар икки йилдан кўпроқ давом этди.

28 мартдан кучга кирган янги тартиб¸ визасиз саëҳат режимининг айрим ҳолатларда тўхтатилиш эҳтимолини ҳам ўз ичига олган.

Айни пайтда¸ бундан сўнг ҳам грузияликлардан ЕИга аъзо бўлмаган Шенген давлатлари – Норвегия¸ Исландия¸ Лихтенштейн ва Швейцарияга кириш учун виза талаб қилинади.

Грузия расмийлари¸ ЕИга визасиз сайëҳат қилиш тартиби ўзини мустақил деб эълон қилган Абхазия ва Жанубий Осетияда яшовчиларга ҳам тааллуқли эканини эълон қилди.