Россия бош прокуратураси Петербург метросидаги портлашни террор ҳужуми деб атади

Портлашдан яраланганларга қутқарувчилар ёрдам кўрсатмоқда. 2017, 3 апрел.

Россия Бош прокуратураси расмий вакили Александр Куренной "Россия-24" телеканалида қилган чиқишида Санкт-Петербург метросида содир бўлган портлашни террор ҳужуми, деб атади.

Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлган портлашдан, дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши нобуд бўлди, яна 30дан зиёд йўловчи турли жароҳатлар олди. Ҳозирда Петербург метроси тўлиқ ёпилгани хабар қилинмоқда.

Портлаш рўй берган Санкт-Петербург метросидан одамлар эвакуация қилинди.

Россия президенти Владимир Путин портлашда нобуд бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Бош прокуратура расмий вакили Александр Куренной ҳодиса юзасидан жиноий иш очилганини тасдиқлади.