Россия терговчилари метродаги худкуш ҳужумчи тана қисмлари топилганини билдирди

Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербург метросидаги портлаш жойидан худкуш ҳужумчиликда гумонланаëтган шахсга қарашли тана бўлаклари топилганини маълум қилди.

Терговчиларга кўра¸ портловчи мослама метро поездининг 3-вагонига чиққан шахс томонидан ишга туширилган ва ва худкуш тана қолдиқлари айни шу вагондан топилган.

Қўмита¸ бораëтган тергов манфаатларидан келиб чиқиб¸ худкушликда гумонланаëтган шахс исми-шарифини ҳозирча очиқламаслигини билдирди.

Бу баëнотдан бироз аввал Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Россия томони берган маълумотга таяниб¸ худкушликда гумонланаëтган шахснинг асли ўшлик 22 яшар Акбаржон Жалилов эканини билдирган эди.

3 апрель куни амалга оширилган худкуш ҳужум оқибатида ўлганлар сони 4 апрелда 14 нафарга етди¸ жароҳатланганлар сони эса¸ 50 дан ошди. Яраланганлар орасида битта Ўзбекистон фуқароси борлиги ҳам айтилмоқда.