Шуҳрат Аббосов: Уруш пайтида эл қатори мен ҳам кунжара еганман

СССР халқ артисти, режиссëр Шуҳрат Аббосов

СССР Халқ артисти¸ таниқли киночи 87 яшар Шуҳрат Аббосов Озодлик билан суҳбатда бу йилги 9 май байрами аввалгилардан ўзгача бўлганлигини айтди. Суҳбатдошга кўра, “Сен етим эмассан”¸ “Тошкент - нон шаҳри” каби у суратга олган кинолар 9 май куни қайта-қайта Ўзбекистон телеканалларида намойиш қилинган.

- 25 йил намойиш қилинмаган киноларимни ўзбек телеканаллри қаторасига қўйиб ëтишибди. Илгари ҳеч ким ҳабаримни олмаган бўлса ҳозир кунора телевидение ва радиога чақиришяпти. Ҳурсандман¸ дейди таниқли киночи.

Суҳбатдош айниқса “Шомаҳмудовлар оиласи” ҳайкалининг марказга қайтганидан хушнудлигини изҳор қилди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Шуҳрат Аббосов билан суҳбат

Шомаҳмудовлар оиласи ҳақида режиссёр Шуҳрат Аббосов “Сен етим эмассан” фильмини суратга олган эди.

- Бу фильм ўз вақтида танқидга учраган. Совет мулозимлари нега нонга навбат кутаëтганларни кўрсатдинг, деб мени тергашган. Холбуки, ўзим нон очередида турганман. Оч қолиб кунжара ҳам еганман, деди таниқли киночи.